Тешаев Миролим Джумаевичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Қурғоқчил ҳудудлар ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланишда кичик агробизнес субъектлари фаолиятини ривожлантириш» мавзусида
Тешаев Миролим Джумаевичнинг 08.00.15 — «Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича «Қурғоқчил ҳудудлар ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланишда кичик агробизнес субъектлари фаолиятини ривожлантириш» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.08.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 10 декабрь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 200117, Бухоро шаҳри, М. Иқбол кўчаси, 11-уй. Бухоро давлат университети, бош бино, 2-қават, кичик йиғингоҳ.
Тел.: (+998 65) 221-26-46; факс: (+998 65) 224-57-00; e-mail: buxdu_rektor@buxdu.uz.