1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро 2014 йилда ўқиш визаси билан Корея Республикасига боради ва кейинчалик турли заводларда ишлайди.

2018 йилнинг ўрталарида эса интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамоларининг “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” тўғрисидаги аудио-видео маърузаларини тинглаб, уларга хайриҳоҳлик билдиради ҳамда ақидапарастлик мазмунидаги материалларни атрофдагиларга тарқата бошлайди.

2020 йилда у Ўзбекистонга қайтганидан кейин ҳам ноқонуний ҳаракатларини давом эттиради. 

Ҳатто “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти аъзоларининг виртуал даъватлари таъсирида, яқинларидан яширинча Сурияга кетмоқчи бўлади.

Лекин, мақсади амалга ошмагач, жангариларни молиявий қўллаб-қувватлашни режа қилади.

Шу тариқа у 2021-2022 йиллар давомида ўзи ва бошқа маслакдошларининг жами 24 млн. 222 минг сўм миқдоридаги маблағларини «молиявий жиҳод» сифатида халқаро пул ўтказмалари ва электрон иловалар орқали Суриядаги жангариларга юборади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан унинг қилмишларига ҳуқуқий баҳо берилди. У Жиноят Кодексининг 2441, 2442 ва 1553-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Терроризмни молиялаштирган шахс 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди