Пойтахтимизда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) X халқаро илмий-амалий конференцияси ва МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, МДҲ органлари ишчи тузилмалари ҳамда халқаро ташкилотлар делегациялари вакиллари иштирок этаётир.  

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Б.Турсунов сўзга чиқиб, мустақил тараққиёт йилларида дунёнинг бошқа мамлакатлари каби Ўзбекистон ҳам терроризм ва экстремизмнинг турли шаклларига дуч келганини қайд этди.  

– Хавфсизликнинг бу таҳдидларига қарши курашиш бизга бу соҳада миллий андозани шакллантириш имконини берди. Айни пайтда, терроризм ва экстремизмга қарши ёндашувимиз такомиллашмоқда, биз янги чақириқ ва таҳдидларга мослашяпмиз.

2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасининг қабул қилиниши бу борадаги туб бурилиш бўлди. Ушбу ҳужжатларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш тузилмалари, ҳокимият ва бошқарув органларининг фуқаролик жамияти институтлари, хорижий ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари белгилаб берилган.  

Экстремистик ғояларнинг собиқ ва салоҳиятли тарафдорлари билан ижтимоий ва психологик ишлаш, уларни ўқитиш, иш билан таъминлаш, умуман, ўз қобилиятларини рўёбга чиқариши учун шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай ўзгариш ва ёндашув юксак натижаларни бериб, халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлмоқда.  

Хусусан, 2019 йилдан буён 5 та “Меҳр” гуманитар акциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондан 531 нафар репатриант Ўзбекистонга қайтарилди. Уларга ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди. Натижада, бугунги кунда репатриантларнинг 90,2 фоизи замонавий турмуш тарзини олиб бормоқда, 9,8 фоизи анъанавий ислом динига эътиқод қилади, – деди Б.Турсунов.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Терроризмга қарши курашнинг миллий андозаси шакллантирилди