Террорчилар Идлибдаги аҳоли пунктини ўққа тутди
Сурия Араб Республикасининг Идлиб провинциясида охирги суткалар давомида одамлар яшайдиган турар жойларга қарата бир неча бор ўт очилгани қайд этилди.
Сурия Араб Республикасининг Идлиб провинциясида охирги суткалар давомида одамлар яшайдиган турар жойларга қарата бир неча бор ўт очилгани қайд этилди. Россиянинг Суриядаги ёвлашган томонларни яраштириш бўйича маркази раҳбари контр-адмирал Олег Журавлёв шу муносабат билан ўтказилган брифингда ОАВ вакилларига мазкур қуролли ҳаракат "Жабҳат Ан-Нусра" террорчилик ташкилоти томонидан амалга оширилганини таъкидлади.
Аввалроқ РФ Мудофаа вазирлиги Суриянинг Идлиб провинциясида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режими бузилиши фактларини қайд этиш Россия ва Туркия комиссияси доирасида суткасига бир мартадан шундай ҳолат кузатилганини билдирганди.
"Шу билан бирга "Жабҳат Ан-Нусра" террорчилик ташкилоти жойлашган нуқталардан Маорат-Мухос аҳоли пункти икки бор, Серакоб ва Дадиҳ аҳоли манзиллари бир мартадан ўққа тутилган, - деди Журавлёв.
Шунингдек, у сўнгги кунлар мобайнида Туркия назороати остидаги ноқонуний қуролли гуруҳлар томонидан ўт очиш ҳолатлари кузатилмаганини ҳам эътироф этди.