Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги олдидан

Инсоният яралибдики, даврлар ўзгарган, замонлар эврилган. Бироқ, барча замону даврларда ҳам моддий ва маънавий озуқага бирдек эҳтиёж сезилган. Ёш авлод буюк алломаларнинг маънавий меросидан озуқа олиб, улғайган. Аждодларимиз яратган бундай асарлар ҳамон ёшлар учун ўчмас шамчироқ, ҳаёт йўлларида ишончли маёқ вазифасини ўтамоқда, қадр-қиммати ошиб бормоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 15 августдаги “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ҳам ўтмишда яшаб, авлодлари учун мангуликка йўғрилган қадри тенгсиз олиму фузалоларимизни жаҳонга кенг тарғиб қилиш баробарида ўғил-қизларимизнинг маънавий-руҳий оламини бойитиш, улар қалбида миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва азалий қадриятларга ҳурмат ҳиссини янада юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. 

Давлатимиз раҳбарининг бу ташаббуслари фақат буюк аллома Имом Термизий ҳаёти ва ижодини, асарларини ўрганибгина қолмай, ўтмишда Сурхондарё воҳасида яшаб, ислом дини ривожига катта ҳисса қўшган термизийларни янада чуқур тадқиқ этишга қулай имконият яратди. Бироқ, ўтган асрда миллатимиз мана шундай нодир меросимиздан мосуво қилинди. Асарларини ўқиб, ўрганиш таъқиқланди. Масалан, ўтган асрнинг 80-йилларида Тошкент шаҳрида болтиқбўйилик ва мамлакатимизнинг истеъдодли ўғил-қизлари анжумани ташкил этилган эди. Ўша тадбирда Шеробод туманида яшайдиган кулол Қудрат Асроров ҳам иштирок этди. Пойтахтдан қайтиб келгач, учрашувдаги таассуротларини мен билан ўртоқлашиб, латвиялик тенгдошлари олдида мулзам бўлганини айтиб берган эди.

– Танаффус пайтида ёнимга бир гуруҳ тенгдошларим келди, – деди ўшанда Қудрат ака. – Сиз қаердансиз, деб сўрашди. Сурхондарёнинг Шерободиданман, дедим. Шерободдан бўлсангиз Исо Термизий ҳақида нималарни айтиб бера оласиз, дея яна савол беришди. У кишини танимайман, дея қатъий жавоб бердим. Ўшанда меҳмонлардан бири “демак, шундай улуғ шахсни билмасангиз шерободлик эмассиз, у зот асарларидан хабарингиз бўлмаса, сиз Шерободданмассиз”, дея устимдан кулишди, деган эди. Пойтахтдан қайтишим билан уйга келиб, отамга бўлиб ўтган воқеани сўзлаб бердим. Исо Термизий мақбараси маҳалламиздан жуда олисда эмаслигини билдим. Отамдан ўша мақбарага етаклаб боришни сўрадим. Янтоқзор оралаб, мақбара ёнига бир амаллаб кирдик. Йўл-йўлакай отам Исо Термизий ҳақида эшитганларини гапириб берди. Нега шу пайтгача бу ҳақда бизга айтмагансиз, десам “болам, бехосдан ўқитувчиларингга отам бизга Исо Термизийни ўргатяпти, десаларинг менга аччиқ гап тегиб қолишидан қўрқаман” дедилар. 

Зеро, қадимдан юртимизда китоб халқнинг маданий ва маънавий нодир бойлиги сифатида жуда қадрланган. Тараққиётга илмсиз эришиб бўлмаслигини чуқур англаб, тинимсиз ўқишган, изланишган. Буюк термизий алломаларимизнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш ҳам миллий ўзлигимизни англашга, соф ислом дини ва унинг ғоялари хусусида аниқ маълумотларга эга бўлишга кўмаклашади. Ёш авлодни диний, миллий маънавий қадриятларимиз билан таништиришга ундайди. Афсуски, ўтган асрда биз ана шу имкониятлардан узилиб қолдик. 

Мамлакатимиз жанубида мангу қўним топган Имом Термизий, Ҳаким Термизий ва бошқа термизийлар ҳам ўз даврида ибратли ҳаёти, ижоди, ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси билан бизга беназир илмий-маънавий мерос қолдирган. Имом Термизий ва Ҳаким Термизийларнинг диний масалалар, инсон руҳияти, одоб-ахлоқ, ҳикмат каби мавзулардаги асарлари ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бугун ҳар хил даъволарни илгари сураётган ёт кучлар кирдикорларини фош этишда ҳам икки аллома асарларида соф ислом таълимоти, зўравонлик, бузуқлик, хунрезлик сингари иллатлар қораланиб, маънавий баркамоллик ғоялари тараннум этилгани билан нодир манба ҳисобланади. Улардан ёш авлодни хабардор қилиш ўзлигимизни англаб, бузилишларнинг олдини олишга ижобий таъсир ўтказади. 

– Ўғил-қизларимизни бузғунчи оммавий маданият қуршовидан ишончли ҳимоя қилишда аждодларимиздан қолган маънавий меросга катта эҳтиёж бор, – дейди Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жониев. – Давлатимиз раҳбарининг “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ана шу эҳтиёжни тўлдиришга ҳам хизмат қилади. Имом Термизий ва термизий алломаларнинг бебаҳо илмий меросларини ёшларнинг янада мукаммал ўрганишига ёрдам беради. Юбилей олдидан термизлик буюк аждодларимизнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолиятига бағишланган асарлари нашр қилинаётгани бунга яққол далилдир. Улар тўлиқ чоп этилгач, нодир қўлёзма ва нашр нусхалари ҳамда китоблари кўргазмаси ташкил этилади.

Исломшунос олимларнинг таъкидлашича, буюк муҳаддис, катта олим, ҳадис илми ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ аллома Имом Термизий илм ва одоб-ахлоқ масалаларига бағишланган ҳадислари билан ноёб ҳамда нодир асарлар қолдирган бўлса, турли диний фирқалар, гуруҳ ва оқимларнинг ўз сохта даъволари билан халқни тўғри йўлдан оғдиришга ҳаракатлар авжига чиққан бир даврда яшаган Ҳаким Термизий меросида мустақил, илмий асосланган фикрлар уларга муносиб раддия бериб, одамларни залолатга кириб қолишдан сақлаб қолганида кенг намоён бўлади. Хусусан, турли тоифадаги ўзини “зуҳд пешволари” қилиб кўрсатувчи сохта шайхларга қаратилган раддиялари бугунги кун учун ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмаган. Ҳозирги глобаллашув шароитида турли сохта тариқатлар замонавий услуб ва воситалар ёрдамида ўз таълимотларини одамлар, айниқса, ёшлар онгига сингдиришга ҳаракат қилаётган даврда буюк аждодларимизнинг илмий асосланган нодир асарлари бу каби тоифалар учун муносиб жавоб бўлиб қолаверади. 

Президентимизнинг 2024 йил 15 августдаги “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида пойтахтимиз ва Термиз шаҳридаги нашриётларда термизий алломаларнинг кўплаб ана шундай ноёб асарлари чоп этилмоқда. Масалан, Термиз шаҳридаги “Китобнашр” нашриёти “Сунани термизий шарҳи” китобининг тўрт жилдини чоп этди. Абу Жаъфар Термизийнинг “Тафсир” китоби нашр қилинди. Ёш авлодга Холид ибн Зиёд Термизий, Мунжик Термизий, Саййид Али Термизий, Муҳаммад ибн Хомид Термизий, Муҳаммад Солиҳ Кашфий Термизий каби алломаларнинг нодир асарларини туҳфа этди. Ҳаким Термизийнинг “Қуръоннинг сермаъно сўзларини англаш”, “Намоз ва унинг мақсадлари” китобларини чоп этмоқда.

– Улуғ юртдошларимиздан мерос қолган бу асарларнинг ҳар бири халқимизнинг нодир дурдонасидир, – дейди Термиз шаҳридаги “Китобнашр” нашриёти раҳбари Иқрориддин Айнитдинов. – Бу меросни чуқур ўрганиш ва улардан фарзандларимизни хабардор қилиш ҳар бир кишининг муқаддас бурчига айланиши зарур. Айниқса, фикрлар хилма-хиллиги авж олаётган бизнинг давримизда бу муҳим вазифаларимиздан бири бўлмоғи лозим. Зотан, Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилганларидек, “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир”. Нашриётимиз чоп этаётган китоблар ҳам ана шундай эзгу амалларга хизмат қилади, деган умиддамиз. Алломаларимиз асарлари халқимиз учун жаҳолатга қарши маънавий нажот қўрғони бўлиб қолаверади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизийлар мероси­ халқимизнинг маънавий нажот қўрғони