Термизда Ёшлар медиа маркази очилди
Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида замонавий қулайликларга эга бўлган Ёшлар медиа маркази фаолият бошлади.
Унинг ёшлар маркази биносида жойлашгани янада кўпроқ фаол ва иқтидорли ёшларни бир манзилда тўплаш имконини беради. Медиа майдонда сифатли маҳсулотлар билан томошабинлар эътиборини тортиш, йигит- қизларнинг креатив материаллар тайёрлаши учун зарур шароитлар яратилди.
Тадбирда шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар ва туман бўлими раҳбарларига техника воситалари топширилди. Бу чекка туман ва олис қишлоқ ёшларининг ҳам иқтидорини намойиш этиш имкониятини янада оширади. Ғояларни амалга ошириш учун шай бўлган ёшлар шу куннинг ўзидаёқ ўз дастурларини тасвирга олиш ишларини бошлаб юборди.
Ноодатий ва ёшларбоп декарация асосидаги ушбу медиа марказда эндиликда ёшлар ҳаётига оид ахборот-таҳлилий дастурлар, радио эшиттириш ва репортажлар тайёрланиб томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
[gallery-4256]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА