Термизда ёш маънавиятчилар баҳслашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими томонидан Термизда “Энг ёш маънавиятчи – 2024” танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда шаҳар ва туманлар босқичида ғолиб бўлган 14 нафар ёш мутахассис ўз билимини синовдан ўтказди.
Танлов таълим муассасалари, идора ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган маънавиятчи ходимларнинг тажриба ҳамда малакасини ошириш учун имконият яратиш, шунингдек, уларда китобхонлик ва ватанпарварликни юксалтириш мақсадига қаратилган.
Якуний натижаларга кўра, Ангор туманининг 5-мактабгача таълим муассасаси методисти Севара Бўранова биринчи, Музработ туманидаги 4-мактабгача таълим муассасаси методисти Назокат Ҳамроева иккинчи, Шеробод туманидаги 37-умумтаълим мактабининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари Мастона Чориева учинчи ўринни эгаллади.
[gallery-18820]
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА