Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси таркибида Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Тянсзин шаҳридаги "Yingxua" академиясида бўлиб, таълим муассасаси билан яқиндан танишди. Яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур академия халқаро даражада тан олинган таълим муассасаси сифатида "Cambridge International" ва "Canada OSSD" каби нуфузли дастурлар асосида таълим беради. Академия боғча, бошланғич, ўрта ва юқори мактаб ҳамда халқаро таълим йўналишларини қамраб олган тўлиқ К–12 тизимига эга.

Улуғбек Қосимов академия раҳбарлари билан музокара ўтказиб, Термиз шаҳрида "Yingxua" билан ҳамкорликда замонавий халқаро мактаб ташкил этиш масаласини муҳокама этди. Самимий мулоқот чоғида ғоя қўллаб-қувватланиб, дастлабки келишувга эришилди.  

Учрашув якунида Сурхондарё вилоят ҳокими академия талабаларига ўзбек адабиёти намуналаридан иборат китоблар жамланмасини совға қилди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда "Yingxua" академияси ҳамкорлигидаги мактаб очилади