Сурхондарё вилояти ҳокимияти ахборот хизмати журналист ва блогерлар учун Термиз туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивига пресс-тур ташкил этди.

Президентимиз ташаббуси билан аҳолини арзон ва сифатли уй-жой билан таъминлаш учун мамлакатимизда барчага замонавий инфратузилмага эга “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятида ҳам Бойсун, Сариосиё, Жарқўрғон, Ангор ва Термиз туманларида фойдаланишга топширилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларидаги кўркам уй-жойларда аҳоли осуда ва обод турмуш кечирмоқда. 

Термиз туманидаги Янгиобод маҳалласида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида қад ростлаётган уй-жойлар барча қулайликларга эгалиги ва замонавий қурилиш материалларидан барпо этилаётгани билан одамларда қизиқиш уйғотмоқда. 

Янги массивда 6 минг 280 хонадонли 74 та осмонўпар кўп қаватли уй, 2 минг 640 ўринли иккита мактаб, 420 ўринли иккита мактабгача таълим муассасаси, 200 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиника, маҳалла маркази қад ростламоқда. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” боғи, олий таълим муассасаси ва ётоқхона, амфитеатр, “Янги Ўзбекистон” музейи, саноат зонаси барпо этилаётир. 

Пресс-тур иштирокчилари вилоят ҳокимининг матбуот котиби­ ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Муродбек Давлатов ва қурилиш компаниялари раҳбарлари бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, аҳолининг ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун яратилаётган шароитлар тўғрисида маълумот берди. Бош режа лойиҳаси асосида фойдаланишга топширилган турар-жой бинолари билан танишди. Ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари ҳақида етарли тасаввурга эга бўлди. 

Тадбир доирасида вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан учрашиб, якунланаётган йилда  воҳада юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, келгуси йил режалари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда “Янги Ўзбекистон” массивига пресс-тур уюштирилди