Термиз тумани Янгиобод маҳалласида қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массивида “Янги Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўйилди.

Аҳоли учун барча замонавий шароитларга эга бўладиган массивнинг дастлабки босқичида 18 та 16 қаватли тураржой биноси бунёд этилиб, 1 минг 980 оиланинг уй-жой муаммоси ҳал этилади. Олий таълим муассасаси қурилиб, келгуси йил фойдаланишга топширилади. 

Бош қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллик байрами кенг ншонланаётган шу кунларда яна бир йирик лойиҳа – “Янги Ўзбекистон” боғи қурилишига старт берилди. Янги боғ 27 гектар майдонда барпо этилади.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов боғнинг тамал тошини қўйди. 

Шу куни вилоят раҳбари ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тақдимоти билан танишиб, мутасаддиларнинг ахборотларини тинглади. Икки лойиҳани ҳам белгиланган муддатларда қуриш, қурилиш ишлари сифатига алоҳида эътибор бериш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда “Янги Ўзбекистон” боғи қурилиши бошланди