Термизда Ватан ҳимоячилари шарафланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни Сурхондарё вилоятида ҳам катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда.
Жумладан, Термиз шаҳридаги Хотира майдони бугун ҳар қачонгидан гавжум бўлди.
Бу ерга вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, офицер, сержант ва ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.
[gallery-10287]
Тадбир иштирокчилари ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида Мотамсаро Она ҳайкали пойига гул қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этди.
Термиз шаҳридаги ёшлар марказида байрамнинг асосий тадбири ўтказилди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Улуғбек Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА