Кеча, Янги йилнинг илк дақиқаларида Термиз шаҳрида ажойиб хушхабар тарқалди.  Сурхондарё вилоят 1-перинатал марказида уч эгизак туғилди.

Шерободлик  Хадича Ҳакимова бир ўғил, икки қизни дунёга келтирди. Шифокорларнинг айтишича, Янги йилнинг дастлабки дақиқаларида барчага қувонч улашган ўғил чақалоқнинг вазни 2 килограмм 550 грамм, қизлар 2 кило 170 грамм ва 2 килограмм 80 грамм оғирликда туғилган. 

Она ва эгизак чақалоқларга Сурхондарё вилояти ҳокимининг совғаси ва байрам табриги етказилди.

Айни пайтда она ва болаларнинг соғлиги яхши. Шифокорлар назорат қилиб турибди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда уч эгизак туғилди