Термизда уч авлод вакиллари учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги “Муҳташам сарой” тантаналар мажмуасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Учрашувда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони соҳиби, давлат ва жамоат арбоблари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган нуронийлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фаол ёшлар ҳамда пробация ва профилактик ҳисобда турувчи ёшлар иштирок этди.
Самимий мулоқотларда нуронийлар ва ўрта авлод вакиллари мамлакатимизда инсон ва унинг қадр-қимматини юксалтириш, халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Ёшларнинг Ватан тараққиёти йўлидаги эзгу орзу ва мақсадлари тингланди. Фикрлар алмашилди, тажриба орттирилди.
[gallery-10594]
Тадбирда Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев иштирок этди.
Эл суйган санъаткорларнинг Она Ватан, дўстлик, эзгулик, меҳр-муҳаббат тараннум этилган куй-қўшиқлари барчага ҳуш кайфият бахш этди.
Тадбир якунида нуронийлар мамлакат тинчлиги, равнақи ва халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА