ФОТОРЕПОРТАЖ
Термизда мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Aёл бахтли бўлса, оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади!” номли шукроналик байрам ташкил этилди.
Тадбирни очиб берган вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова барчани байрам билан қутлаб, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида алоҳида тўхталди.
Турли соҳаларда ўз фаоллиги билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган хотин-қизлар меҳнати эътироф этилди.
Таниқли санъаткорлар ижросидаги шўх ва дилтортар куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.
[gallery-13350]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА