ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарёда “Ҳаёт мактаби – мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими” шиори остида касблар фестивали ўтказилди.
Тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев, ҳудудлардаги касбга йўналтириш тизими жорий этилган мактаб директорлари, касбий таълим усталари, амалиётчи психологлар ҳамда тегишли масъуллар иштирок этди.
Фестиваль давомида касб-ҳунарга ўқитишни ташкил қилиш бўйича шўъба йиғилишлари, тадбиркорлар, соҳа мутахассисларининг ҳамкорликда амалга оширадиган ишлари бўйича давра суҳбатлари ташкил этилди.
[gallery-18800]
Якунда касбий-таълим усталари сертификатлар билан тақдирланди. Қолаверса, соҳадаги хизматлари учун Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби директори Ихтиёр Зиётовга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА