Термиз шаҳрида суньий қопламали муз майдонига эга "ICEBERG" кўнгилочар марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифида белгилаб берилган топшириқлар ижроси доирасида бунёд этилган тўрт қаватли мажмуада оилавий ва дўстлар билан мароқли дам олиш учун барча қулай шароит яратилган.

Замонавий қиёфада бўй кўрсатган салобатли кўнгилочар марказда сунъий қопламали муз майдони, супермаркет, банк хизмати,  40 га яқин савдо дўкони, болалар ўйингоҳи, ресторан,  Fast-fud  таомланиш шаҳобчаси қурилиб  жиҳозланди. Кўнгилочар маркази “Термиз тезкор қурилиш” ихтисослашган таьмирлаш-қурилиш ташкилоти бунёдкорлари томонидан юксак дид билан сифатли барпо этилди.

– Бу ерда 300 га яқин иш ўрни яратилди, – дейди "ICEBERG" кўнгилочар маркази директори Х. Қодиров. – Энг аҳамиятли жиҳати шаҳар ҳокимлиги тавсияси билан "Ёшлар ва аёллар дафтари" га киритилган йигитлар ҳамда хотин-қизлар ишга қабул қилинди. Эндиликда улар тоза, озода ва кўркам марказда меҳнат қилиб, оилавий бюджетларига яхшигина даромад олиб бориш имкониятига эга бўлди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, пойтахтдан келган саньаткорлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этган тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз фаровонлиги ва юртимиз ободлиги учун хизмат қилаётганини, бу жараёнда спортни ривожлантиришга ҳам алоҳида эьтибор қаратилаётганини  таькидлади. Бундай эзгу йўлда жанубдаги воҳада ҳам йирик ҳажмдаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.

[gallery-2695]

Шаҳар марказидаги 4 минг 500 квадрат метр майдонда қад ростлаган марказнинг биринчи қаватида фигурали учиш, хоккей ва бошқа спорт ўйинлари учун мўлжалланган суньий қопламали муз майдони барпо этилиб,  Испанияда ишлаб чиқарилган жиҳозлар ўрнатилган. 100 ўринга эга томоша зали қурилган. Шунингдек, тўрт қаватда жойлашган аттракцион, ресторан, супермаркет, савдо дўконлари, Fast-fud  таомланиш шахобчаси ва бошқа қўшимча ёрдамчи бинолар бир йилда ўртача 60 минг аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Тантанали маросим иштирокчилари вилоят ҳокими раҳбарлигида марказда яратилган шароитлар ва хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолияти билан танишди. Пойтахтдан келган саньаткорлар қизиқарли концерт дастурини намойиш этди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда "ICEBERG" кўнгилочар маркази иш бошлади