Термизда боғчалар сони яна биттага кўпайди
Термиз шаҳридаги Боғзор маҳалласида 240 ўринли 10-давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда вилоят мактабгача таълим бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар мактабгача таълим бўлими масъуллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Лойиҳа қиймати 5 миллиард 443 миллион сўмни ташкил этган муассаса "Жавохир Барака Термиз” МЧЖ томонидан бунёд этилди.
[gallery-9920]
Замонавий жиҳозланган, кенг ва ёруғ хоналар, мусиқа зали, ошхона, шинам ётоқхона ва ўйин майдончалари болажонлар хизматига шай.
Таъкидлаш жоиз, Боғзор маҳалласида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар жами 296 нафарни ташкил қилиб, шундан 240 нафари янги мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА