ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳрида “Аёл – жамият кўзгуси” шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.
Хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада 300 нафардан зиёд хотин-қиз иштирок этди. Улар шаҳарнинг Навбаҳор ва Алишер Навоий кўчалари оралиғидаги 2 километр масофани босиб ўтди.
Веломарафонда юқори натижа кўрсатган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-12353]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА