Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Термиз туман судининг очиқ суд мажлисида алимент тўлашдан бўйин товлаган уч нафар отанинг иши кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Амалдаги қонунларимизда вояга етмаган болага таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий бажармаган ота ёки онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёхуд суд буйруғига асосан алимент ундириш белгиланган. Айни пайтда Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими иш юритувида мингга яқин алимент ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, тегишли мажбурий ижро ҳаракати олиб борилмоқда.  

Шунингдек, йилнинг ўтган даврида давлат ижрочилари амалга оширган тарғибот-тушунтириш ишлари натижасида 50 дан ортиқ алимент ижро ҳужжатлари оила вакилларининг ўзаро ярашганлиги сабабли муддатидан олдин тугатилди. Жигарбандининг моддий таъминотидан бўйин товлаган 38 нафар отага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судда кўриб чиқилди ва жазо чораси қўлланилди.  

Навбатдаги очиқ суд мажлисида яна уч нафар алимент тўлашдан бош тортган отанинг иши кўрилди. Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг ўтган йил июнь ойидаги суд буйруғига асосан туманда яшовчи Акрам Холмуродов икки фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, қарздор ота 6 миллион 222 минг сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган.  

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2014 йил сентябрь ойидаги суд буйруғига асосан Р. Поёновга бир фарзанди учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган. Очиқ суд мажлисида Р. Поёнов жигарбанди учун 9 миллион 875 минг сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келганини тан олди.  

Суд мажлисида иштирок этган ёлғиз она собиқ турмуш ўртоғи Р.Поёновнинг фарзанди ҳолидан хабар олмаётгани, алимент пулига муҳтожлиги ва бу маблағ фарзанди таъминоти учун жуда зарурлигини таъкидлаб, суддан қонуний чора кўришни сўради.  

Жиноят ишлари бўйича туман суди алимент тўлашдан бош тортган уч отага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Белгиланган жазодан хулоса чиқармаслик, икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирди.  

Одил Бегимқулов, 
Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Термиз туман суди раиси,  

Шерзод Мамадалиев,  
МИБ Сурхондарё вилояти Термиз туман бўлими давлат ижрочиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда алимент тўламаган оталар маъмурий қамоққа олинди