ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш йўлида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Термиз шаҳридаги “Жайхун” ва Абдулла Авлоний номидаги маҳаллаларда 950 метр ички йўлларга бетон ва асфальт қоплама ётқизилди, 2,6 километрдан ортиқ пиёдалар йўлаги қурилди, 1 ярим километрдан зиёд ичимлик суви тармоғи тортилиб, 27 та кўп қаватли уй-жойлар фасад қисми таъмирланди. Автотураргоҳ барпо этилиб, ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш юмушлари бажарилди.

Ушбу маҳаллаларда энг улуғ ва азиз айём – мустақиллигимизнинг 32 йиллиги тантаналари ҳар йилгидан-да кўтаринкилик билан нишонлангани ҳам бежиз эмас. Байрам шукуҳи давом этаётган шу кунларда яна бир хайрли ишга қўл урилди – икки маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг 19 нафар фарзанди суннат тўйи ўтказилди.

[gallery-13432]

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, сектор раҳбарлари, шаҳар мутасаддилари, нуронийлар, фаоллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тўй болаларга тўёналар совға қилинди. Шунингдек, Термиз шаҳридаги 37 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш тадбирларига бириктирилган бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларининг 14 нафарига вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда 19 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди