Жорий йилнинг апрель ойида Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида “Сурхондарё-Урумчи” савдо уйи очилган эди. Эндиликда Термиз шаҳрида “Термиз-Урумчи савдо уйи” ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Икки давлат етакчиларининг сиёсий иродаси билан кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ришталари, стратегик шериклик муносабатлари янги босқичда ривожланмоқда. Термиз ва Урумчида ташкил этилган савдо уйлари ҳам ҳудудларнинг ҳамкорлик муносабатларини, иқтисодий-маданий алоқаларини юксалтиришга хизмат қилади.

Термиз шаҳрида иш бошлаган савдо уйи Хитойда ишлаб чиқарилган жиҳоз ва ускуналарни келтириб ўрнатиш ва хитойлик тажрибали мутахассислар ёрдамида ишга туширишда қатор қулайлик яратади. Логистика ва транспорт хизматларидан фойдаланишга кўмаклашади. Бу каби ишлар вилоят тадбиркорларининг Хитой ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини, ўзаро шериклик ва фойдали мулоқотини янада фаоллаштиради. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Термиз -Урумчи савдо уйи” иш бошлади