“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида ишга туширилган мажмуада усто-ҳунармандларнинг ўз маҳсулотларини кенг намойиш этиши ва шу ернинг ўзида сотиши учун барча шароит яратилган.

 Кўргазма заллари барпо этилган.

Сурхондарё вилоят ҳунарманд бошқармаси томонидан ишга туширилган галареяда соҳага қизиқиши бор ёшларга касб сирларини чуқур ўргатиш учун каштачилик, гиламчилик каби ўқув курслари ҳам ташкил этилиб, устоз-шогирд анъанаси йўлга қўйилмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор миллий ҳунармандчилигимизни янада ривожлантириб, янги иш ўринлари барпо этиш ва ноёб қадриятларимизни дунёга кенг тараннум этишда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, бундан тўрт йил муқаддам воҳада 320 нафар ҳунарманд давлат руйхатидан ўтиб, фаолият юритган бўлса, жорий йилда уларнинг сафи 4 минг 800 нафарга етди. Улар томонидан йигирмага яқин ноёб маҳсулотлар тайёрланмоқда.

Янги ташкил этилган кўргазмада ранг-баранг каштачилик, гиламдўзлик, мато, ёғоч ўймакорлиги, мусиқа асбоблари, миллий ўйинчоқ каби юзга яқин ҳунармандчилик буюмлари ўрин олган.

Келгусида кўргазмани янада бойитиш ва ўқув курслари сонини кўпайтириш мўлжалланмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз шаҳрида ҳунармандчилик галареяси фойдаланишга топширилди