ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, қурилиш-бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Ушбу саъй-ҳаракатлар халқимиз ҳаётини яхшилаш билан бирга, шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартирмоқда.

Айни кунларда Термиз шаҳри марказидан ўтувчи Ат-Термизий шоҳ кўчасининг 1-1,5 км оралиғидаги қисмида тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Пудратчи “Трансйўл қурилиш” МЧЖ томонидан объектда мавжуд эски қопламани бузиб олиш, ер ишлари, қум-шағал аралашмасидан асос қуриш, лоток ўрнатиш тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Мазкур ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан 5 миллиард сўм ажратилган бўлиб, пудратчи томонидан 12 та юк ташувчи автосамосвал, 10 дона махсус техника, 25 дан ортиқ ишчи ходим жалб этилган.

Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан, объектда тўла таъмирлаш ишлари лойиҳачи ва буюртмачи ташкилот вакилларининг доимий назоратида амалга оширилмоқда.

[gallery-7555]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ сурат) ЎзА 
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз шаҳри кўчалари янада равон бўлади