Термиздаги “Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзуида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқоти биринчи йиғилишининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Э.Арипов, Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов Ўзбекистон кейинги йилларда дунёда очиқ, прагматик сиёсат олиб бораётгани мамлакатни ҳар тарафлама юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Қадимдан Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон ўтмишдаги довруғини қайта тиклаб, Марказий ва Жанубий Осиёни бирлаштиришда муҳим коридор вазифасини бажариш йўлида ишончли қадам ташлаётгани қайд этилди. Форум ишига муваффақият тилади.

Таъкидландики, мураккаб ҳозирги шароитда мазкур форумнинг ўтказилиши жуда долзарб аҳамият касб этади. Термиз мулоқотининг устувор вазифаларидан бири – давлатлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, ҳамкорликка асосланган ва қарши қўйишга олиб келувчи вазиятлардан воз кечишга қаратилган янги муносабатлар моделларини шакллантиришдан иборат.

[gallery-23457]

Термиз азалдан маданиятлар ўртасидаги мулоқот маркази сифатида ўз ўрнига эга бўлган шаҳар. Ана шу заминда зардуштий, буддизм, насронийлик ва ислом каби динлар анъаналари шаклланиб, ривожланган. Икки ярим минг йилдан ортиқ тарихга эга қадимий шаҳар антик давр муаллифларининг асарларида ҳам тилга олинган. Термиз Буюк Ипак йўлидаги муҳим нуқталардан бири бўлган. Айни пайтда Термизнинг Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи муҳим бўғин сифатидаги ўрни қайта тикланмоқда. 

Хусусан, “Термиз” халқаро савдо маркази кўп тармоқли транспорт-логистика маркази, “Термез Карго Центр” каби йирик иншоотлар барпо этилди. Вилоят Янги Ренессанс даврини бошдан кечирмоқда, у савдо, инвестиция ва илм-фан марказига айланиб бормоқда. Ҳудуд изчил ривожланаётир. Жумладан, биргина ўтган йил 560 миллион доллар қийматидаги 37 та йирик саноат лойиҳаси амалга оширилди.

Қўшни давлатлар – Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон билан савдо муносабатлари юксалмоқда. Ўтган йил якуни бўйича мазкур давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 82 миллион долларга етди ва бу 2023 йилга нисбатан 116 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, 689 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб этилди. Қолаверса, қадимий воҳанинг бой туризм салоҳиятидан фойдаланиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳудудда 550 дан ортиқ маданий мерос ва туризм объекти мавжуд бўлиб, шу йил Бойсун туманидаги Узундара ёдгорлиги ҳудудида очиқ осмон остидаги музей барпо этилаётир. “Омонхона” санаториясини таъмирлаш ва кенгайтириш давом этмоқда. Янги санаторий мажмуаси қурилмоқда. Бойсун ва Сариосиё туманларида дор йўллари қуриш лойиҳалари, Олтинсой туманида зиплайн мажмуаси барпо этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти улкан иқтисодий имкониятлар, ер ости ва ер усти табиий бойликларига эга. Бироқ, ҳозир бу имкониятларнинг ярми ҳам тўлиқ ишга солинмаган. Воҳага инвестицияларни жалб этиш ва саноатни ривожлантиришдаги энг катта захира – бу ҳудудда мавжуд бўлган конларни самарали ишга солишдир. Жумладан, нефть ва газ, фосфорит, шунингдек, доломит ва гипс каби фойдали қазилмалар захиралари юқори салоҳиятга эга. Уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича саноат лойиҳаларини йўлга қўйиш ички ҳамда ташқи инвестицияларни жалб этишга кенг йўл очади. Бой тарихий-маданий мерос ва кузатилаётган иқтисодий ўсиш Термизнинг Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи муҳим ҳалқа сифатидаги ўрнини тиклаш учун ўзига хос ва ноёб имкониятни яратади. Шу маънода, ташкил этилаётган Термиз мулоқоти макрорегионда ўзаро боғлиқликни кучайтириш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий ёндашувларни шакллантириш учун муҳим платформа вазифасини ўтайди.

“Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзуидаги Термиз мулоқотининг биринчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Наим Вардак, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон,Туркманистон Республикалари Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Ермухамбат Конуспаев, Темирбек Эркинов, Ахмет Гурбанов, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистондаги махсус вакили Хисрав Соҳибзода, Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Фарук ва бошқалар Термиз мулоқотининг тинчлик, дўстлик ва фаровон ҳаётни таъминлашдаги аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритди. Бу борада амалга ошираётган ишлари тўғрисида фикр алмашди. Халқаро мулоқот ташкилотчиларига миннатдорлик билдирди. 

Термиз мулоқоти қизғин давом этмоқда. 

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА мухбирлари 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз ўтмишдаги довруғини қайта тикламоқда