“Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида Қозоғистон Республикаси савдо павильони иш бошлади.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Арман Шаккалиев, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев, Афғонистоннинг “Термиз” халқаро савдо марказидаги вакили Саид Зоиршоҳ кейинги йилларда Ўзбекистон дунё давлатлари билан ижтимоий-иқтисодий, маданий, савдо ва сармоявий соҳаларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги форматда ривожлантираётганини алоҳида таъкидлади. Бу жараёнда қўшни Афғонистон ва Қозоғистон давлатлари ҳам мамлакатнинг яқин ҳамкорларидан бири бўлиб келаётгани, халқаро савдо марказида Қозоғистон павильонининг иш бошлагани давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.  

Қадимда шарқ ва ғарбни боғлаган Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Термизда савдо-сотиқ ривожланган. Шунингдек, турли давлатларнинг савдогар ва ҳунармандлари, меъмору, олимлари Термиз орқали бошқа мамлакатларга ҳам ўтган. Бизнинг давримизга келиб, мазкур иқтисодий коридор яна қайта тикланмоқда.

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Ўзбекистон – Афғонистон чегарасида барпо этилган “Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонаси 36 гектар майдонда барпо этилган. Қиймати 70 миллион долларга тенг лойиҳа Афғонистон, Покистон ва бошқа мамлакатлар тадбиркорларига саноат, истеъмол товарлари савдоси ҳамда экспортини ўстиришда муҳим ўрин тутади.  

Эркин савдо зонасида яратилган имтиёзлар доирасида барча чет давлат фуқароларига Ўзбекистонга кириш визасисиз 15 кун марказда бўлиш ва чиқиш имконияти берилган. Ўзбекистон сўми билан бирга АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва юань қабул қилиш тизими жорий этилган. Марказ ҳудудига келувчи барча товарлар божхона тўловларисиз жойлаштирилади ва чиқарилади. Ҳудудда банклар, нотариуслар ва бошқа давлат хизматлари кўрсатиш марказлари фаолият юритмоқда. Шунингдек, мажмуада “Hilton Garden Inn” меҳмонхонаси, “Akfa Medline” замонавий тиббиёт мажмуаси, йирик савдо маркази, ресторан, хостел, йилига 900 минг тонна юк айланмаси қувватига эга йирик логистика маркази ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари бунёд этилган. Майдони 50 минг квадрат-метр бўлган мингта савдо дўкони, бир йилда 100 минг юк машинасини қабул қилиш қувватига эга автотураргоҳ қурилган.  

Мутахассисларнинг айтишича, халқаро савдо маркази Карачи-Термиз-Тошкент-Қозоғистон-Россия транспорт коридорининг муҳим боғловчи қисми ҳисобланиб, Ҳинд океани портларига чиқиш имконини беради.  

Йирик мажмуада замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш иншоотлари мавжуд бўлиб, юкларни “Ягона дарча” тамойили асосида тезкор расмийлаштириш учун барча қулайлик бор.

Халқаро савдо маркази иш бошлаганида Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари мажмуада яратилган бу қулайликлардан фойдалана бошлаган бўлса, эндиликда дунёнинг кўплаб давлатлари бу ерга катта қизиқиш билдирмоқда. Марказда Хитой павильони ишлаётгани, Қозоғистон ўз павильонини очгани, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари савдо шохобчаларини ташкил этаётгани ва Россиянинг Новосибирск вилояти вакиллари ҳам марказга катта қизиқиш билан қараётгани бунга яққол далилдир.

– Марказда мамлакатимиз павильонининг ташкил этилгани рақобатбардош маҳсулотларимизни Афғонистон, Покистон ва бошқа давлатларга тарғиб қилиб, савдо алоқаларимизни юксалтиришга катта имконият яратади, – дейди Қозоғистон Республикасининг “Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази QazTrade” акциядорлик жамияти мутахассиси Ужарқин Кемилова. – Биз Хитой, Эрон, Россия каби давлатларда ҳар йили форум ташкил этиб, мамлакатимиз тадбиркорлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни тарғиб қиламиз. Бу йил Афғонистон ва Ўзбекистонда ҳам шундай форум ўтказишни режалаштирганмиз. Ушбу павильонда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энг сара озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган. Келгусида бошқа товарлар билан ҳам бойитамиз.

– Ўзбекистонда маҳсулотларимиз ўз мижозларига эга, – дейди “QazImport” халқаро ҳамкорлик ва савдо маркази” масъулияти чекланган жамиятининг Ўзбекистондаги вакиласи Алёна Хатитовская. – Бу павильондан жой олган сифатли маҳсулотларимиз ҳамкор ва харидорларимиз географиясини янада кенгайтиришига умид қиламиз.

– Асосан озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаман, – дейди Афғонистоннинг Фарёб вилояти Қўрғон шаҳрида яшайдиган тадбиркор Саид Заҳириддин. – Бу марказ биз учун жуда катта имконият бўлди. Мамлакатларимиз чегарасида жойлашган мажмуага шундоқ визасиз кириб, истаганча маҳсулот харид қилишимиз мумкин. Энди Қозоғистон ҳам бу ерда ўз маҳсулотлари савдосини ташкил этгани янада хайрли иш бўлди.

Тадбир доирасида томонлар ўзаро инвестицияларни кўпайтириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш ва логистика имкониятларини кенгайтириш юзасидан ўзаро фикр ҳам алмашди.  

Қозоғистон делегацияси аъзолари “Термиз” халқаро савдо маркази билан яқиндан танишди.

Тантанали маросимда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкулов иштирок этди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз – ўтмишдаги довруғини қайта тикламоқда