Термизда “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзуида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши давом этмоқда.

Форумда Россия Фанлар академиясининг Евгений Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти, Буюк Британия Қироллик халқаро муносабатлар институти, АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказ институти, Финляндиянинг Мартти Ахтисаари номидаги Тинчлик жамғармаси, Германиянинг Бергхоф жамғармаси, Ҳиндистоннинг Халқаро ишлар бўйича кенгаши, Ҳиндистоннинг “Observer Research Foundation” таҳлилий маркази, Покистоннинг Стратегик тадқиқотлар институти, Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти каби нуфузли ташкилотларнинг экспертлари иштирок этмоқда.

Анжуманда, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш бўйича миссияси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро миграция ташкилоти, Ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш раҳбарлари ва мутахассислари ҳам қатнашмоқда.

ЎзА мухбири мулоқот иштирокчилари билан суҳбатлашди.

Ахмед Фарук, Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Осиёнинг марказида жойлашган Ўзбекистон ҳудуддаги йирик давлат. Марказий Осиё аҳолисининг ярми шу ерда яшайди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқчил сиёсати билан мамлакат изчил ривожланмоқда. Бунда Термиз шаҳрида барпо этилган иншоотларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Айтганимдек, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги марказий давлат. Покистон Жанубий Осиёдаги ягона давлат. Бу бутун Марказий Осиёга муҳим бўлган энг тежамкор ва тезкор киришни таъминлайди. Покистон ва Ўзбекистоннинг йирик салоҳиятга эга эканини белгилайди. 

Термиз мулоқоти Покистон ва бошқа мамлакатлар учун жуда муҳим мавзуга бағишлангани билан барчада катта қизиқиш уйғотди. Менимча, халқаро форум хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш каби масалаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ягона тадбир эмас. Бу мавзуларда жуда кўп тадбир ўтказилмоқда.  Шу жиҳатдан уни ана шу мулоқотларнинг давоми дейиш ҳам мумкин. Марказий ва Жанубий Осиёнинг ҳозирги пайтда ўзаро қандай боғланишини намоён этади. Покистон Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги алоқаларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, ҳамкорлик алоқаларимизни янада мустаҳкамлайверамиз.

Матиулла Обаиди, Афғонистондаги “Газанфар Банкбош директори ўринбосари:

– Аслида, Термиз мулоқоти яхши ташаббус бўлди, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган бу савдо маркази ҳар икки давлат ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Савдо маркази раҳбари айтганидек, улар бошқа давлатлар, жумладан, Жанубий Осиё – Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ҳамда Марказий Осиё билан алоқаларни кенгайтириш бўйича янги режа ва ташаббусларга эга.

Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришда Ўзбекистон муҳим роль ўйнамоқда. Афғонистон эса Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи марказ сифатида ҳаракат қилмоқда. Мен Афғонистондаги етакчи банклардан бирининг вакили сифатида  бу ерда савдо операцияларини молиялаштириш, савдо молияси ҳамда ушбу давлатлар ўртасидаги молиявий транзакцияларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Шунингдек, бу ерда банкимиз филиалини очиш имкониятларини ўрганиб, таҳлил қилмоқдамиз. Маълумотларга кўра, айни дамда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард доллардан ошган. Бу йўналишда улкан салоҳият мавжуд. Чунки Марказий Осиё иқтисодиёти 500 миллиард доллар, Жанубий Осиё эса 3 триллион доллардан ошиқ иқтисодий қувватга эга.

Бу икки минтақани боғлаш орқали бизнес ҳажмини кенгайтириш, савдони ривожлантириш ва молиявий ечимлар орқали уни осонлаштириш имконияти мавжуд.

Термизнинг бошқа давлатлар учун роли ҳақида гапирадиган бўлсак, Термиз мулоқоти бу икки минтақани боғловчи муҳим платформага айланади. Тўғри, ҳозир савдо ҳажми андак паст даражада бўлиши мумкин. Аммо Термиз келажакда бу соҳадаги ҳамкорликни кучайтиради, савдо-сотиқни ривожлантириш йўллари, молиявий операцияларни енгиллаштиради. Ҳамкорликни мустаҳкамлайди. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз нуфузли анжуманга мезбонлик қилади