Терма жамоамизнинг навбатдаги йиғини Дубайда ўтади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Жаҳон чемпионати – 2022" ва "Осиё кубоги –2023" мусобақаларининг қўшма саралаш босқичи баҳсларига тайёргарлик кўриш учун 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Йиғин доирасида терма жамоамиз дастлаб 12 февраль куни "Зенит" клубига қарши майдонга тушса, 17 февраль куни Солигорскнинг "Шахтёр" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Aбрамов ушбу йиғинга 25 нафар футболчини жалб этган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА