Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати ва 2027 йилги Осиё кубоги қўшма саралаш босқичи доирасида 5-тур ўйинлари ўтказилмоқда.
Ушбу турда «E» гуруҳидан ўрин эгаллаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Бунёдкор» стадионида Туркманистонга қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида зафар қучди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Ҳусниддин Алиқулов, Остон Ўрунов ва Шерзод Насруллаев муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Сречко Катанец қўл остидаги терма жамоамиз ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди. Энди футболчиларимиз 11 июнь куни гуруҳдаги сўнгги ўйинини сафарда Эронга қарши ўтказади.
[gallery-17742]
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА