Ҳозирги кунда мамлакатимизда пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Об-ҳавонинг очиқ кунларидан унумли фойдаланиб, ҳосилни ўз вақтида йиғиб-териб олиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани раҳбарлари — ҳоким А. Камолов, республикадан бириктирилган вакил Б.Сейтназаров, туман прокурори И.Абдуллаев ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шеримбетовлар “Оқтуба” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Пахтакор Давлатбика” фермер хўжалигида аҳоли билан бирга пахта теримида иштирок этишди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Кегейли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун бириктирилган вакил Б.Сейтназаров ҳам “Қумшунгил” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Искер Табискер" фермер хўжалигида пахта теримига қатнашди. Бундай ташаббуслар теримчиларга руҳий далда бериб, ҳосилни ўз вақтида йиғиб-териб олишда намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

Кегейли ҳамда Бўзатов туманлари “Нуроний” жамғармалари ташаббуси билан фаол нуронийлар “Абат” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қунназарова Лиза” фермер хўжалиги даласида пахта теримига яқиндан ёрдам беришди. Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси вакиллари “Оқтуба” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Илҳом Шарипов” фермер хўжалигида меҳнат қилаётган теримчиларнинг ҳолидан хабар олиб, аҳолини, айниқса, ишсиз фуқароларни теримга жалб қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб борди. Улар пахта терими орқали оила бюджетига даромад киритиши мумкин. Ҳар бир терилган пахта туман хирмонининг юксалишига, мамлакатимиз тараққиётига қўшилган ҳиссадир.

“Эшон қалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ҳосилбек-Алибек” фермер хўжалигида 60 дан ортиқ фаол ва кўчабоши боши хотин-қизлар иштирокида “Илғор теримчи” мусобақаси ташкил этилди. 

Хотин-қизлар ўртасида беллашув тарзида бўлиб ўтган бу терим мусобақасида “Гужум терак” маҳалла фуқаролар йиғинидан Салима Қурбонова 123, “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғинидан Гулшара Нагимова 102, “Эшон қалъа” овул фуқаролар йиғинидан Боғда Абдуғаппорова эса 100 килограмм пахта териб, 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллашди ва туман ҳокимлиги томонидан тақдирланишди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Терим авжида