Миллий қонунчилигимизда ярашув институти жорий этилганидан буён қилмишидан пушаймон бўлган, жабрланувчи билан ярашган шахслар жазодан озод этилмоқда. Бунинг замирида қилмишидан тўғри хулоса чиқарган шахсларга нисбатан инсонпарварлик кўрсатиш тамойили мужассам.

Мазкур институт илгари фақат жиноий жазоларга нисбатан жорий этилан бўлса, 2021 йилдан бери бу маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларда ҳам қўлланилмоқда. 

Бу амалда қандай самара бермоқда? Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди тергов судьяси Жаҳонгир Саидов шу саволга жавоб берди: 

– Ярашилгани муносабати билан шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш асослари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-2-моддасида белгилаб қўйилди. Унга кўра, 12 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, суд уни маъмурий жавобгарликдан озод қилади. 

Бу борада бир мисолга эътибор қаратсак. Суриштирув органи томонидан судга келиб тушган материалга кўра, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро А. ўзи ёқтириб юрган С. исмли қизнинг яшаш уйи ёнига келиб уни пойлаб турган. Қиз уйдан чиқиб, машинасига ўтирган вақтда йигит бориб эшикни ёпишга тўсқинлик қилган. Қиз йигитдан мақсади нима эканини сўраганида, у телефон рақамини беришини сўрайди. Қиз телефон рақамини бермайди ва йигитга кетишини, тинч қўйишини сўрайди. Йигит қизга шилқимлик қилади. Шунда қиз ички ишлар органларига мурожаат қилади. 

Суд терговида йигит қилган иши нотўғри эканини тушуниб етганини айтиб, қизни бошқа безовта қилмасликка сўз берди ва суддан кечирим сўради. 

Қиз судда бўлган воқеаларни айтиб берар экан, йигитнинг астойдил кечирим сўрагани, ҳуқуқбузар билан ўзаро ярашиб олгани муносабати билан суддан маъмурий ишни тугатишни сўради.

Суд йигит ва қизнинг ярашув аризалари, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, А.Д.га нисбатан маъмурий ишни ҳаракатдан тугатишни лозим деб топди.

Жабрланувчига мазкур иш юзасидан такроран судга шикоят қилиш ҳуқуқини йўқотгани тушунтирилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тергов судьяси: ярашув сабабли маъмурий иш тугатилди