Пойтахтимиздаги “Saxovat Sport Servis” спорт мажмуасида ўтаётган М15 тоифасига кирувчи халқаро теннис турнири қизғин паллага кирди. Унда иштирок этаётган теннисчиларимиздан уч нафари — Сергей Фомин, Амир Милушев ва Максим Шин мусобақанинг чорак финалига йўл олди.

30 май куни бўлиб ўтадиган беллашувларда улар ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Сергей Фомин нейтрал мақомдаги Антон Чеховга қарши баҳс олиб боради. Амир Милушевнинг рақиби италиялик Лорензо Лоруссо бўлади. Максим Шин эса ҳиндистонлик Мадвин Каматга қарши кортга чиқади.

Шунингдек, кун давомида жуфтлик баҳслари ярим финал босқичининг икки учрашуви ҳам старт олади.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу мусобақа теннисчиларимиз учун халқаро тажриба тўплаш, рейтингдаги ўрнини яхшилаш ҳамда ёшлар ўртасида теннисни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннисчиларимизнинг шашти баланд