Мамлакатимизнинг энг кучли теннисчилари бўлган Жўрабек Каримов, Сергей Фомин ва Сабина Шарипова Халқаро теннис федерация томонидан Греция ва Таиландда ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этади.

Грециянинг Ираклион шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи "Фьючерс" турнирининг асосий тўрига ташланган қуръа натижасига кўра, икки теннисчимиз Жўрабек ва Сергей илк даврадаёқ ўзаро рақибга айланди.

Шунингдек, жуфтлик баҳсларида Жўрабек ва Сергей тандеми ҳам иштирок этмоқда. Улар илк даврада голландиялик теннисчилар – Гленн Смитс ва Гай Ден Хаер билан куч синашади.

Таиланднинг Хуахин шаҳрида ўтаётган турнирда эса мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова мусобақанинг яккалик баҳслари илк босқичида Лихтенштейн вакиласи Фон Дайхманн Катинкага қарши ўйин ўтказади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннисчиларимизни жиддий синов кутмоқда
Спорт
14:03 / 12:11:2019