Теннисчиларимиз ярим финалга йўл олди
Наманганда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган “J100” таснифига кирувчи халқаро турнирнинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида чорак финалчилар номи аниқ бўлди.
Қувонарлиси, мазкур йўналишда ҳамюртларимиздан Аҳмаджон Тошмуҳаммедов ва Абдулазиз Усмонжонов тандеми ярим финал остонасида нейтрал теннисчилар Федор Алтуков ва Иван Дороховни 2:6, 6:4, 10:5 ҳисобида таслим этди. Шунингдек, Нуриддин Бахтиёров ва Суҳроб Саидов 1/2 финал йўлланмаси учун кечган беллашувда қозоғистонлик Тоир Кайретдинов ва Мансур Саинов устидан 6:3, 7:5 ҳисобида зафар қучди.
Энди Нуриддин Бахтиёров ва Суҳроб Саидов ярим финалда Ҳонг Конг вакили Сиу Чи Ченг ва польшалик Виктор Жез билан рақобатлашади. Аҳмаджон Тошмуҳаммедов ва Абдулазиз Усмонжонов эса қозоғистонлик Тимур Сауленко ҳамда Арсений Требукинга қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА