Словенияда Халқаро теннис федерацияси томонидан аёллар ўртасида халқаро турнир ўтказилмоқда ва унда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова иштирок этмоқда.
Яккалик баҳсларининг илк даврасида Нигина германиялик Каролина Кулга қарши кортга чиқди. Унда теннисчимиз илк сетда 6:4, иккинчи сетда эса 6:1 ҳисобида зафар қучди ва иккинчи даврага йўл олди.
Энди мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова чорак финалга чиқиш учун туркиялик Айла Аксуга қарши ўйин ўтказади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Н.Абдураимова сўнгги маротаба жорий йилнинг 5 март куни ушбу мамлакатда ўйин ўтказган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА