Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темирйўл станциялари ва вокзаллар номлари ўзбек тилига мос равишда қайта номланади

Жорий йил 17 октябрда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли темирйўл вокзали, темирйўл станцияси ва темирйўл разъезди номларини давлат тили қоида ва меъёрлари асосида қайта номлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Транспорт вазирлиги 3 ой ичида республикадаги 320 та темирйўл объекти — вокзал, станция ва разъездлар номларини давлат тили меъёрларига мувофиқ лотин ёзувида қайта тартибга келтиради. 

Бундан кўзланган мақсад темир йўл тармоғида ягона тил стандартини жорий этиш ва ўзбек тилининг нуфузини кенгайтиришдан иборат. Барча пешлавҳалар, ахборот белгилардаги ёзувлар ва расмий ҳужжатлардаги номлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига мос тарзда янгиланади. 

Қарорга кўра, 3 ой ичида янги номлар барча объектларда қўлланилиши талаб этилади. Ўзгартирилган номлар маълумотлар базаларига киритилади, ҳуқуқий ҳужжатлар, расмий ёзувлар мослаштирилади. 

Ўзгаришлар орқали давлат тилининг имкониятлари кенгайтирилади ва ёзув ҳам бир-бутун шаклга келтирилади. Шунингдек, темирйўл тармоғи томонидан фойдаланиладиган номлар халқаро ҳамда маҳаллий алоқаларда аниқлик киритади. 

Ш.Маматуропова, ЎзА