Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари йиғилиши ўз ишини бошлади.

Тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлат – Венгрия божхона хизмати раҳбарлари, ТДТ котибияти масъуллари иштирок этмоқда. Шунингдек, Грузия божхона хизмати раҳбари Тошкентга йиғилишнинг фахрий меҳмони сифатида келган.

Меҳмонлар дастлаб Божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви маркази ва Марказий божхона лабораторияси билан танишди.

Жорий йил 29 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўмитага ташрифи чоғида ишга туширилган марказ халқаро жамоатчилик ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Моҳиятан ушбу ташриф божхона тизими ҳамиша давлат раҳбарининг диққат-эътиборида эканини англатиш баробарида, божхона ходимларига билдирилган юксак ишонч ифодасидир.

Президентимизнинг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 27 апрелда имзоланган фармонида соҳани рақамли трансформация қилиш, хизмат сифати ва тезкорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган эди.

Божхона қўмитасида бунёд этилган Божхона расмийлаштируви маркази мазкур чора-тадбирларнинг амалий натижасидир. Мажмуада Маълумотни қайта ишлаш маркази, Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш пости, “Call-марказ”, Таргетлаш  

ва хавфни мониторинг қилиш бошқармаси ташкил этилди.

Бугунги кунда Марказлаштирилган масофавий электрон декларациялаш постида 116 нафар божхона ходими томонидан товарлар тадбиркор билан бевосита мулоқот чекланган ҳолда, масофавий расмийлаштирилмоқда.

Постда республика бўйича расмийлаштирилаётган жами декларацияларнинг 50 фоизи – кунига 3 минг ҳужжат қамраб олинган.

Товар расмийлаштируви жараёнида ягона ёндашувга эришиш орқали тадбиркор харажатини янада қисқартиришга эришилмоқда.

Божхона қўмитасининг энг сўнгги замонавий шарт-шароит билан таъминланган “Call” маркази божхона идорасида мурожаат билан ишлаш сифатини тубдан яхшилаб, бир кунда 600 дан ортиқ мурожаатни кун-тун қабул қилиш, муаммоли ҳолатларни тезкор ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Бу ердаги муқобили йўқ яна бир марказ  –   Таргетлаш ва хавфни мониторинг қилиш бошқармасидаги ахборот тизимининг хорижий, жумладан Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бир неча давлат божхона хизмати ахборот тизимига интеграция қилингани ташкилот доирасида  “Янги иқтисодий имкониятлар ҳудуди”ни барпо этиш ишига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Мажмуада Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатлари божхона хизмати билан узлуксиз ўзаро тезкор маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.

2023 йилнинг 11 ойида расмийлаштирилган жами 1 миллионга яқин декларациянинг барчаси Хавфни бошқариш тизими орқали  

қайта ишланиб, хавф аниқланган 60 мингга яқин декларация бўйича бюджетга 80 миллион доллардан зиёд эквивалентидаги қўшимча тўлов ундирилган.

83 фоиз декларация соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган, экспорт декларацияларининг 81 фоизи инсон омилисиз амалга оширилган.

Ўзбекистон ва Жаҳон божхона ташкилоти фаол ҳамкорлигининг янги намунаси бўлган Марказий божхона лабораторияси ҳам меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.

Жаҳон божхона ташкилоти Минтақавий божхона лабораторияси мақомини олган бундай лаборатория дунё бўйлаб атиги 10 давлатда бор, холос.

Бугунги кунда лаборатория тўқимачилик, полимер ва ушбу моддадан тайёрлаган, тамаки ва никотин мавжуд маҳсулотлар, генетик модификацияланган организм, озон қатламини бузувчи модда, металл ва металл қотишмаси, алкоголь маҳсулотлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи дори-дармон экспертизасини амалга ошириш учун зарур қурилма билан жиҳозланди. Бу ерда амалга оширилган экспертиза синов натижаси минтақа миқёсида тан олинди.

Тадбир давом этмоқда.

Муҳаррама Пирматова,

Азиза Алимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДТ божхона тизими раҳбарлари йиғилиши бошланди