ТДТ байроғи коинотга юборилади
Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган тузилмага аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари тўртинчи учрашуви якунида журналистларга келажакда ТДТ байроғи коинотга юборилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, ТДТ туркий дунё тарихи, маданияти ва меросини кенг тарғиб этаётган мазкур ноёб тузилма.
– Ташкилот доирасида ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, туризм ва ҳатто фазо соҳасини ҳам қамраб олган 40 дан зиёд платформа яратилган, – деди Омуралиев. – Яқин орада туркий дунё бирлиги рамзи сифатида ТДТ байроғи коинотга чиқарилади.