Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнир бошланди. Унда дунёнинг 83 давлатидан жами 531 нафар дзюдочи иштирок этмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақа медаллар ҳамда “Париж-2024” Олимпия ўйинлари йўлланма берувчи рейтинг очколари учун баҳсларга киради. Мусобақанинг илк кунида 6 нафар дзюдочимиз баҳсларга киради.

Жумладан, -48 кг. вазнда Ҳалимажон Қурбонова - Жон Су Сонг (КХДР) билан рақобатлашса, 52 кг. вазнда бўлган Сита Кадамбаева - Аҳлия Мўминова (Тожикистон) синовдан ўтказади. Шунингдек,  

-52 кг.да Гулҳаё Жўраева - Жулия Дит Морей (Франция),  -57 кг. вазнда Шукуржон Аминова - Юлия Ковалжик (Польша), -60 кг. тоифасида Достон Рўзиев - Ричард Вергнес (Франция) ва -66 кг.да Сардор Нуриллаев - Давут Токтай (Туркия) билан беллашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тбилисида 6 дзюдочимиз медаллар учун курашади