Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорларига кўра, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 2020 йилдан лизинг хизматлари кўрсатишни бошлади.

   – Лизинг хизматларидан фойдаланувчилар фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва “Томорқа хизмати” бўлиши мумкин, – дейди Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бўлим бошлиғи А.Мадиев. – Биз уларга қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари ва асбоб-ускуналари, тайёр иссиқхона, боғлар, токзорларни берамиз. Аслида ҳам лизинг  молиявий ижаранинг бир кўриниши бўлиб, у орқали мулкка эгалик қилиш ва мулкдан фойдаланишнинг қўшимча имкониятлари яратилади.

    Лизинг ташаббускорга мулкий-молиявий манфаат беради, тадбиркорлик қилишга ундайди, натижада янгидан қиймат яратилишига таъсир қилади. Лизинг хизматларидан фойдаланганда асосий эътибор фақат мулкка эгалик қилишга эмас, балки лизинг объектидан самарали фойдаланишга ҳам қаратилиши лозим. Зеро, якунида лизинг объекти лизинг олувчига мулк қилиб берилади. Демак, лизинг олувчини мулкдорга айлантиради.

   Айни вақтда жамғарма Янгийўл туманида қурилиши тугалланган тайёр иссиқхоналарни лизингга бериш бошланди.    

 Президентимизнинг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи жараёнида “Янгийўл марказий томорқа хизмати” ташкил этилиб,  Янгийўл тумани “Саид ота” МФЙ А.Ортиқов массивидан 20 гектар ер ажратилганди. Бу ерда Хитой, Корея  ва маҳаллий усулда иссиқхоналарни қуриш ишлари амалга оширилди. Ҳозир  тайёр ҳолга келган 9-13 сотихлик иссиқхоналар лизингга берилмоқда.

    Ушбу иссиқхоналар беш йил муддатга, имтиёзли бир йиллик давр билан 14 фоизга берилмоқда. Бунда  лизинг объекти қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдоридаги тўлов олдиндан тўланади.         Бунда лизинг талабгорлари таъминот тури учун лизинг шартномасига кўра лизинг тўловларини ўз муддати ва миқдорларда қайтарилишининг кафолати сифатида қуйидагилардан бирини танлаши мумкин: Лизинг  тўловларининг тўлиқ суммасига тенг миқдордаги учинчи шахс (шахслар) кафиллиги, лизинг объекти нархининг 50 фоизидан кам бўлмаган қийматдаги юқори ликвидли мол-мулкларнинг гаров таъминоти ёки лизинг тўловларини қайтарилмаслик хавфидан суғурталаш.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги  қарори билан тасдиқланган “Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, ташаббускорлар мурожаати асосида туман ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари талабгорларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради ва жамғармага тақдим этади.  

   Жамғарма эса лизинг хизматлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қишлоқ хўжалигидаги ерлардан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини, даромадларини ва турмуш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайёр иссиқхоналар лизингга берилади