Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди.  

Сессияда Болтаев Шохрух Шавкатович Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ш.Болтаев 1988 йилда Қизилтепа туманида таваллуд топган. 2012 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2021 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар Ш. Болтаев Кармана тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Рашидов Алишер Абдуразоқович Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Рашидов Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

А.Рашидов 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.

У 2006 йилда Тошкент Давлат аграр университети қошидаги қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарларни тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш маркази ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайинлов