Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайинлов

Республика Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 7 ноябрдаги буйруғи билан Аъзамжон Рустамович Исоқов Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Аъзамжон Исоқов 1983 йили Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилган. 2005 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йили Наманган туманидаги Ирвадон иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг информатика фани ўқитувчиси сифатида бошлаган.  

Тайинловга қадар, яъни 2021 йил июль ойидан буён Янги Наманган тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.