
Ҳасанов Рустам Ўткирович Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Рустам Ҳасанов 1994 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Бухоро, Зарафшон ҳамда Навоий шаҳарларидаги бир қатор тиббиёт муассасаларида, жумаладан, Навоий вилояти давлат СЭНМ бош давлат санитария врачи, Республика ўлат карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси марказининг Зарафшон бўлими бошлиғи ҳамда Навоий вилояти СЭО маркази бош врачи лавозимларида фаолият олиб борган.