Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайинлов: Термиз шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жўраев Бунёд Шониёзович – Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Б.Жўраев 1983 йилда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолияти давомида Термиз шаҳар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси, Термиз шаҳар ҳокимлиги умумий бўлими мудири, Термиз шаҳар “Ўрта Шарқ Замин” масъулияти чекланган жамияти раиси, Сурхондарё вилояти давлат архитектура-қурилиш назорат инспекцияси бош мутахассиси вазифаларида ишлаган.  

Мазкур тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритаётган эди.