ТАЙИНЛОВ: Пискент туманига янги ҳоким тайинланди
Тошкент вилояти Пискент туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Тошкент вилояти Пискент туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, сессияда Рихсиев Раҳимжон Миркадирович Пискент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Р.Рихсиев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат молия институтини, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Раҳимжон Рихсиев Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
Шунингдек, сессияда Пискент тумани прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимидан озод этилиб, янги таркибда иш бошлаган сектор раҳбарлари таништирилмоқда.
Джураев Алишер Ашуралиевич - туман прокурори
Милиев Шуҳрат Акмалович - туман ИИБ бошлиғи
Сайфиев Жасур Равшанович - ДСИ бошлиғи