Аҳмедов Хуршиджон Рустамович Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1979 йил 6 июнь куни Қўштепа туманида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Мутахассислиги минтақашунослик.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда “Асакабанк” Фарғона вилоят бўлими мутахассиси вазифасидан бошлаган. Марғилон шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси, Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи бўлган.

Х. Аҳмедов 2020 йил 24 октябрдан буён ҳозирга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайинлов: Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди