Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифини ҳудуд аҳолиси орзиқиб кутади. Чунки, ташриф чоғида белгилаб берилаётган вазифалар ва шу асосда амалга оширилаётган ислоҳотлар вилоятнинг ижтимоий–иқтисодий ҳаётини тубдан ўзгартириб, одамларнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. Вилоятнинг асосий драйверларидан бири бўлган аграр тармоқ қаторида саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар ҳам изчил ривожланиб, янги-янги иш ўринлари яратилаётир. Барча замонавий шароитларга эга осмонўпар турар-жой бинолари қад ростлаб, аҳолининг турмуш даражаси юксалмоқда.

Кейинги йилларда юз бераётган бундай улкан ўзгаришлар вилоятнинг асосий кўрсаткичларида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот 2016 йил 12 триллион 179 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, ўтган йил якунида 34 триллион 858 миллиард сўмга етди. Шу даврда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 триллион 200 миллиард сўмдан, 7 триллион 298 миллиард сўмга, экспорт ҳажми 148 миллиард доллардан 227 миллиард долларга етказилди. Вилоятда 2016 йил 25 минг 674 корхона фаолият юритган бўлса, ўтган йил якуни билан уларнинг сони 46 минг 250 тадан ошди. Қурилиш, қишлоқ хўжалиги, хизматлар кўрсатиш каби тармоқларда ҳам йирик ҳажмдаги ўсиш суръатлари кузатилди. 

Вилоят ҳаётида содир бўлаётган беқиёс янгиланишлар яқин йилларда ҳам борига шукр, йўғига қаноат қилиб яшаган Сурхон халқининг воҳадаги имкониятлардан янада кенгроқ фойдаланиб, кўпроқ изланиши, меҳнат қилиши ва турмуш даражасини оширишига қулай муҳит яратмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташрифи чоғида ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари” белгилаб берилиб, “йўл хариталари” ишлаб чиқилаётгани воҳани ҳар тарафлама юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

[gallery-10908]

Президентимиз 2021 йил 1–2 июнь кунлари вилоятга ташрифи чоғида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиб, воҳани комплекс ривожлантириш, “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, одамлар ҳаётини яхшилаш юзасидан устувор йўналишлар ва аниқ вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ ўтган даврда тадбиркорлик ривожлантирилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга эришилди. Бунинг учун ҳудудларда маҳаллабай ишлаш тартиби  жорий этилиб, ҳар бир маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни кенг ривожлантириш, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш йўлга қўйилди. Вилоятнинг барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудидаги маҳаллаларда “ўсиш нуқталари” ни белгилаб, уларни ривожлантириш учун иш вақтининг бир қисмини маҳаллада ўтказиши анъанага айланди.

Томорқадан самарали фойдаланиш бўйича хонадон эгаси ­ тайёрловчи корхона – қайта ишловчи ва экспортёрларни боғлаган янги яхлит тизим шаклланди. “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида 86 минг хонадонда сабзавот ва кўкат, 72 минг хонадонда картошканинг серҳосил навлари, 36 минг хонадонда узум етиштириш, 43 минг хонадонда Шеробод тажрибаси асосида анор парваришлаш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Ғалладан бўшаган 60 минг 572 гектар экин майдони 197 минг 112 нафар барча дафтарлардаги ва ишсиз фуқароларга 15-20 сотихдан 10 йил муддатга сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириб, даромад олиши учун ижара шартномаси асосида ажратиб берилди.

Сурхондарёликларни узоқ йиллар қийнаб келаётган тоза ичимлик сув масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу муаммонинг ечими топилгани мамлакатимизда инсон қадри улуғланаётганининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Давлатимиз раҳбари Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги 100 мингдан ортиқ аҳолини биологик тоза ичимлик сув билан таъминлаш учун Сабзипоя маҳалласидан топилган сув қудуқларини ишга тушириш, шунингдек, воҳа туманларидаги 495 та маҳаллада 1 миллион 700 минг истеъмолчининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида “Тўпаланг” сув омбори сувидан фойдаланиб, сув тақсимлаш, сув тозалаш, сув қувурлари қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Айни пайтда ҳар иккала объектда ҳам қурилиш–монтаж ишлари давом этмоқда. “Тўпаланг” сув омбори сувидан фойдаланиш учун қиймати 138 миллион долларлик лойиҳа доирасида 158,2 километр магистрал, 227,9 километр ички тармоқ ичимлик сув қувурларини барпо этиш режалаштирилган. Қисқа вақтда қурувчилар қарийб 100 километр масофага сув тармоғини тортди. Сабзипоя сув тармоғининг биринчи босқичи эса жорий йилда фойдаланишга топширилади. 

Вилоятда юзага келиши мумкин бўлган электр энергияси таъминотининг олдини олишга кўмаклашиш учун “Тўпаланг” дарёсида қуввати 75,6 МВт бўлган “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” кичик ГЭСлар каскади қурилиб, ишга туширилди. Қишлоқ хўжалигида 28 дона электродвигател ҳамда 15 дона ҳар хил русумдаги насос агрегатлари янгисига алмаштирилиб, 7,3 миллион кВт/соат электр энергияси тежалди. 

Ташриф чоғида аҳолининг уй-жойга эҳтиёжини қондириш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаб берилган эди. Шу асосда биргина ўтган йили 3 минг 390 хонадонли 92 та уй-жой бунёд этилди. Уларнинг 1 минг 560 хонадонли 66 таси “Янги Ўзбекистон” массивларида, 1 минг 836 хонадонли 26 таси “Янги тартиб” асосида қад ростлади. Термиз шаҳридаги Фаровон массивидан ажратилган 2,7 гектар майдонда 808 та хонадондан иборат учта 9 қаватли, иккита 12 қаватли, иккита 14 қаватли, иккита 16 қаватли замонавий уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Қисқа даврда тиббиёт, таълим тизимларида юз берган янгиланишлар ҳам одамларнинг ислоҳотларга ишонч, юрт тараққиётига дахлдорлик туйғусини юксалтирмоқда. Мисол учун, 2017 йил вилоятда атиги 294 та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 2 минг 444 тани ташкил этди. Ёки болалар қамрови 2017 йилги 13,6 фоиздан 62,2 фоизга етказилди. 

Президентимизнинг бевосита ғоялари билан Термиз туманида ташкил этилган “Қорабайир отлари маҳорат мактаби” ёшларнинг энг севимли ўқув-машғулот масканларидан бирига, чавандозлик мусобақалари ўтказиладиган ажойиб мажмуага айланди. Денов туманидаги “Саид Оталиқ” мадрасасининг 13 миллиард сўм маблағ эвазига реставрация қилингани янгиланаётган туман марказидаги ташландиқ ҳолга келган ёдгорликни сақлаб қолиб, маҳаллий ва хорижлик сайёҳларнинг севимли масканларидан бирига айлантирди. Воҳанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши нисбатан паст бўлган Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларини комплекс ривожлантириш дастурлари қабул қилиниб, йирик ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари рўёбга чиқарилмоқда. 

Ташрифдан ташрифгача бўлган муддатда содир бўлаётган бу каби катта ўзгаришлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунинг учун йирик миқдордаги маблағ ажратилиб, воҳа салоҳиятидан оқилона фойдаланилмоқда. Хусусан, 2022 йилнинг ўзида вилоятда қиймати 591,8 миллион долларлик 956 та лойиҳа амалга оширилиб, 15 минг 173 та иш ўрни яратилди. Уларнинг 2,5 триллион сўмлик 274 таси саноатда, 3 триллион сўмлик 470 таси хизмат кўрсатишда, 1,1 триллион сўмлик 212 таси қишлоқ хўжалигида ишга туширилди. Қиймати 53 миллион долларлик 11 та йирик ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилиб, 810 кишининг бандлиги таъминланди. 

Ўтган йили 250,9 миллион долларлик хориж инвестицияси ўзлаштирилиб, 258,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. 131,4 миллион долларлик саноат, 126, 7 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулоти хорижга жўнатилди. 

Ерости ва ерусти бойликларига бой жанубдаги воҳада мавжуд имконият, хомашё ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиб, маҳаллий саноат тармоқларини ривожлантириш учун 46 та фойдали қазилма кон участкалари ва истиқболли майдонлар “E-Auksion” электрон савдо майдончасига чиқарилди. Ҳозир лойиҳа гуруҳлари ва Сурхон дала геологик қидирув экспедицияси вилоятнинг Бойсун, Сариосиё, Шеробод туманларида 18 та участкада геология қидирув дала ишларини олиб бормоқда. 

Президентимиз бу сафарги ташрифи чоғида ҳам воҳанинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларида юз берган оламшумул янгиланишлар билан танишади. Янги турдаги рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган замонавий корхоналарнинг тантанали очилиш маросимларида иштирок этиб, вилоят фаоллари билан учрашади. Ҳудудларни янада юксалтиришнинг, одамлар турмуш даражасини оширишнинг келгусидаги йўналишларини белгилаб беради. Буларнинг барчаси яқин йилларда ҳам аграр воҳа бўлган вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириб, мамлакатимизнинг жанубдаги саноатлашган осуда, обод ва тўкин гавҳарига айлантиришга хизмат қилади.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташрифдан ташрифгача: Сурхондарё – Янги Ўзбекистоннинг жанубдаги гавҳарига айланмоқда