Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан жорий йилнинг 11-12 сентябрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ташқи реклама ва ахборот объектларини тартибга солишда электрон дастурдан фойдаланиш” мавзуида икки кунлик ўқув ва амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда 2025-2026 йилларда ташқи реклама соҳасининг ривожланишида электрон дастурларнинг роли, янги йўналишларда иш юритиш ва уларнинг назоратини олиб бориш ҳақида маълумотлар берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида давлат мулки бўлган ер участкалари, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқни олиш учун ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукцион савдоларига чиқариш босқичлари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари учун рекламаларга қўйиладиган талаблар, “T-Reklama” электрон мониторинг тизимидан фойдаланиш, ташқи рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ҳамда тарқатиш бўйича маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.
<iframe width="750" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FjrswK4q80c" title="Tashqi reklama sohasida raqamli nazorat joriy etilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тадбир давомида келгусидаги янги лойиҳалар, уларни амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Нигора Раҳмонова,
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж)
ЎзА