ЎзА “Ташқи дипломатия” рукни орқали давлатимизнинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари ва консуллик марказлари фаолияти билан яқиндан таништириш, элчиларимиз томонидан иқтисодий дипломатияни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилишда давом этади.

Хитой. Яқинда Гуанжоудаги Бош консулхонамиз ходимлари “Canton Enterprises Chamber of Commerce” ташкилоти раҳбарияти билан ўтказган учрашувда томонлар ўзаро бизнес миссияларни ташкил этиш орқали ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, аниқ қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашди.

Хусусан, икки мамлакат корхоналари ўртасида кооперацияни чуқурлаштириш мақсадида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ишбилармон доира ҳамда мазкур уюшмага аъзо корхона вакиллари ўртасида онлайн бизнес-форум ўтказиш, келажакда эса делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишилди.

Буюк Британия. Лондондаги элчимиз Равшан Усмонов Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бош котиби Казухико Когучи билан учрашиб, Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилди.

Кувайт. Юртимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси ташаббуси билан Малайзияда ўтказилган ИКАО йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Кувайт делегациялари муҳим ҳужжатларни имзолади.

“Ўзавиация” агентлиги вакиллари Кувайт авиация идораси раҳбарияти билан ўтказган музокара натижасига кўра, икки мамлакат Транспорт вазирликлари ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари томонидан таҳрир қилинган ва янги шартларни ўз ичига олган ҳаво қатнови тўғрисидаги битим имзоланди.

Россия. Жорий йил 19 ноябрь куни Кремлда мамлакатларимиз дўстлиги ва маданий алоқаларини чуқурлаштиришга қаратилган кенг кўламли маданий тадбир – Ўзбекистон маданияти кунлари очилади. Бу ҳақда Москвадаги элчихонамиз маълум қилди.

Мазкур тадбир Россия жамоатчилиги учун мамлакатимизнинг бой маданий мероси, кўп асрлик анъаналари, замонавий ҳаёти ва ютуқлари билан яқиндан танишиш учун ноёб имкониятдир. Томошабинлар таниқли санъаткорларимиз ижросида ўзбек, рус ва жаҳон мумтоз асарларидан баҳраманд бўлади. Тадбир доирасида намойиш қилинадиган, юртимиз тарихи, маданий анъаналари ва кундалик ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи фото кўргазмага 80 дан зиёд ноёб суратлар қўйилади.

Покистон. Исломободдаги элчихонамиз ходимлари Гужранвала Савдо-саноат палатаси раиси Рана Муҳаммад Сиддиқ Хон билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболи ва Покистон инвестициясини мамлакатимизга жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбек дипломатлари ватанимизнинг турли ҳудудлари, жумладан Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё, Тошкент вилоятларида жун ва терини қайта ишлаш, зайтун плантациялари ташкил этиш, тўқимачилик фабрикалари ҳамда бошқа корхоналар очиш таклифини билдирди. Ўз навбатида мезбон мутасаддилар Исломободда ўтказиладиган кўргазмаларда Ўзбекистон делегациялари иштирокини таъминлаш, қўшма бизнес-форумлар ўтказиш мавзусини кўтаришди.

Индонезия. Янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчимиз Ойбек Эшонов Жакартадаги фаолиятини бошлади.

57 ёшли дипломатимиз Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) Шарқшунослик факультети, шунингдек Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 2008-2017 йиллари Исроилдаги элчихонамизни бошқарган. Янги лавозимга тайинланишига қадар у ТИВ Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Миср. Республикамизнинг Қоҳирадаги элчихонаси ташаббуси билан “The Bell Group” компанияси стратегия менежери Ҳайсам Ҳуссайн, “Veolia” компаниясининг юртимиздаги вакили Шаҳин Бутуила, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Молия ва иқтисодиёт вазирликлари мутасаддилари иштирокида онлайн вебинар ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти, оқова сув ва иситиш тармоғини модернизация қилиш, сув хўжалиги тизимини бошқариш бўйича қўшма лойиҳалар амалга ошириш масаласи муҳокама этилди.

Хорижий ҳамкорлар вилоятнинг барча ҳудудларида истиқболли лойиҳалар амалга ошириш, тизим самарадорлигини яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган бошқарувни йўлга қўйиш мақсадида зарур инвестиция жалб этишга тайёрликларини билдирди.

Ўткир Алимов тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи дипломатия