Аввал хабар қилганимиздек, Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Ташаббусли бюджет жараёнининг 2024 йил 1-мавсумида фаол иштирок этган маҳалла раислари, маҳалла еттилиги аъзолари ва талабаларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда таъкидланишича, 2021 йилдан 2023 йилгача Давлат бюджетидан “Ташаббусли бюджет” жараёнлари учун қарийб 7 триллион сўм ажратилган. Жорий йилнинг биринчи мавсумида бу кўрсаткич 10 триллион сўмдан ошган. 

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йил 1-мавсум якунларига кўра, мамлакатимиз бўйича жами 2 минг 770 та лойиҳа ғолиб, деб топилган. Бу галги овоз бериш жараёнида 11 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этган. 

“Очиқ бюджет” порталида ташаббусли бюджетлаштириш лойиҳалари бўйича овоз бериш босқичи 13 мартдан 4 апрелгача давом этган. Унда 9 минг 443 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 35 минг 575 та ташаббус келиб тушган ва шундан 28 минг 919 таси маъқулланган. 

Тадбир якунида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2024 йил биринчи мавсумида ўз ҳудудидаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қўшган ҳиссаси учун фаоллар махсус ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали ушбу тадбир жараёнлари билан батафсил танишишингиз мумкин. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0i1sVNcaF_c" title="“Tashabbusli byudjet” jarayonining 1-mavsum natijalari qanday?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Насиба Зиёдуллаева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-мавсум натижалари қандай? (+видео)