Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган "Ташаббусли бюджет" ёки "Open budjet" лойиҳаси мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини ислоҳ қилиш, мавжуд молиявий имкониятларни энг муҳим масалаларга жалб этиш, бюджет сарфи жараёнининг шаффоф ва очиқлигини таъминлаш, қолаверса, мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, фуқароларнинг жамият ҳаётида фаол иштироки ва даҳлдорлик ҳиссини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Ташаббусли бюджет" жараёнларини қонуний жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 13 апрелда "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинган. Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги 53 маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам шундай ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, "Жойилма", "Тамаддун", "Сауртепа", "Оқкамар", "Ҳурлик", "Қораариқ" ва "Ялти" маҳаллаларидаги ички кўчаларга асфальт ётқизилмоқда. Бу ишларнинг натижасида эндиликда қишлоқ йўллари ёзда чанг, қишда лой бўлмайди, аҳоли тупроқ кечиб юришдан озод бўлади.

Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2025 йил 1-мавсуми учун 2025 йил 1 февралдан 20 февраль санасигача таклифлар қабул қилинди. Ушбу даврда Шўрчи тумани бўйича жами 120 та таклифлар билдирилди. 2025 йил 21 февралдан 7 март санасигача Модерация жараёнлари, яъни киритилган таклифлар "Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссияси" томонидан ўрганилиб, 103 таклиф танлаб олинди. Ишчи комиссия аъзолари томонидан фуқароларнинг ташаббуси билан берилган 17 та таклифлар белгиланган мезонларга мос келмаганлиги сабабли рад қилинди. 2025 йил 11 мартдан 21 март санасигача овоз бериш жараёнлари ўтказилди. Овоз бериш якунларига кўра тасдиқланган 103 та таклифдан 51 тасига фуқаролар томонидан жами 57 341 дона овоз берилган. 

Жойилма маҳалласи раиси Нурбек Ҳайитов мазкур ислоҳотларнинг аҳолининг турмуш тарзига бўлган ижобий таъсири ҳақида шундай дейди:

— Мутасадди раҳбарлар ва маҳалламиз фаоллари ташаббуси билан маҳалламиздаги муаммолар босқичма-босқич ижобий ҳал этилмоқда. Фуқароларнинг иштирокида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳар биримизни қувонтирмоқда. Айни вақтда маҳалламизнинг Анҳор кўчасига асфальт ётқизилмоқда. Бундан ташқари "Пахтакор", "Истиқлол", "Бунёдкор", "Фаровон" кўчаларига ҳам асфальт ётқизилади. Ҳозирда юртимизнинг олис қишлоқларида чанг-тўзон ва лойли кўчаларнинг муаммоси босқичма-босқич бартараф этилмоқда. Узоқ йиллар давомида назардан четда қолган кўчалар асфальтланиб, аҳоли учун замонавий ва қулай шароитлар яратилмоқда. Бу ислоҳотлар ҳар бир фуқаронинг қалбида шукроналик ҳиссини уйғотмоқда.

Албатта, равон ва текис йўллар фуқаролар учун узоқни яқин қилади, ҳар бир йўлсознинг меҳнати эса юртдошларимизга хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш имкониятини яратади. Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида нафақат шаҳарларда, балки энг чекка қишлоқларда ҳам аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида катта ишлар амалга оширилмоқда.

– Неча йиллардан буён кичик ички йўлларимизни таъмирлашга, асфальтлашга ҳаракат қилиб келардик, –дейди Жойилма маҳалласининг "Анҳор" кўчасида яшовчи Абдумажид Холёров. – Лекин ижобий натижага эриша олмаётгандик. "Ташаббусли бюджет" танловида қатнашиб, ғолиб бўлдик. Бундан маҳалла аҳлининг қувончи чексиз. Насиб этса, энди йиллар давомида ёзда чанг, қишда лой кўчаларимиз асфальтланади, йўл муаммоси одамларни қийнамайди. Йўлларимиз асфальтланаётгани маҳалламизга янада файз киритмоқда. Аҳолининг, айниқса, қишлоқлардаги турмуш шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар фуқароларни бирдамликка ва эзгу мақсадларга чорламоқда. Зеро, аҳиллик ва ҳамжиҳатликда ҳикмат бор.

Бир сўз билан айтганда, йўлсозлар, йўл қурувчилар томонидан "Ташаббусли бюджет" танловида ғолиб бўлган лойиҳалар доирасида белгиланган ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун зарур барча ишлар олиб борилмоқда. 

Нигина Шоева, журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ташаббусли бюджет" туфайли кўчалар обод бўлмоқда